Хитойда ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистон олий таълим тизими тақдим этилди

14.12.2020 11:39

ТОШКЕНТ, 14 декабрь, /«Дунё» АА/. Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири ?номжон Мажидов Хитой таълим вазирлиги томонидан 10-13 декабрь кунлари Шэньси провинцияси маъмурий маркази Сиань шаҳрида ўтказилган «?шлаб чиқаришни интеграциялаш, таълим, тадқиқотлар ва уларни амалга ошириш – ?пак йўли 2020» мавзусидаги халқаро конференцияда онлайн шаклда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манбасига кўра, анжуманда 30 мамлакатдан 800 нафардан ортиқ давлат ва жамоат арбоблари, нуфузли университетлар ректорлари, таниқли олим ва мутахассислар иштирок этди.

?.Мажидов ўз нутқида иқтисодиёт тараққиётида драйвер вазифасини бажарувчи самарадор инновацион лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Шу билан бирга вазир Ўзбекистон-Хитой ОТМлари ўртасида «Бир макон, бир йўл» формати доирасида талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви дастурларини ривожлантириш, биргаликда илмий-инновацион лабораториялар, технопарклар ташкил этиш, илмий тадқиқот ишларини ҳамкорликда олиб бориш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net