Хитойда COVID-19 вируси туфайли юзага келган вазият жиддийлигича қолмоқда

28.02.2020 12:28

ПЕК?Н, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Хитой Халқ Республикаси ҳукумати янги турдаги коронавирус (COVID-19) тарқалишини жиловлаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Шунга қарамасдан мамлакатдаги вазият жиддийлигича қолмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Куни кеча Пекинда COVID-19 эпидемиясига қарши кураш ва назоратни мувофиқлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадларига эришиш йўллари масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳам шу ҳақда сўз борди.

Хитой оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотга кўра, анжуманда иштирок этган ХХР Раиси Си Цзиньпин янги коронавирус эпидемияси устидан ғалаба қозониш учун зарур чоралар кўриш бўйича фикр-мулоҳазаларни баён қилган, зарур кўрсатмалар берган.

ХХР раҳбари эпидемияга қарши курашда тўғри стратегияни амалга ошириш, бу борадаги ишлар қатъий, аниқ ва ўз вақтида амалга оширилиши лозимлиги, қатъиятсизлик эса мағлубиятга олиб келиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган.

“Шуни теран англамоғимиз керакки, ҳозирги пайтда эпидемия билан боғлиқ вазият жиддий ва мураккаблигича қолмоқда, ... бу биз учун инқироз ва ўта муҳим имтиҳондир”, - дея таъкидлаган Си Цзиньпин.

Янги турдаги коронавирус эпидемиясига қарши курашда Хитой ҳукумати томонидан қатъий интилишлар амалга оширилаётган бўлса-да, мамлакатда ҳукм сураётган эпидемиологик вазият ҳамон ташвишли бўлиб қолмоқда.

ХХР Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси маълумотида қайд этилишича, масалан, 26 февраль куни мамлакатда жами 433 киши ушбу касалликни юқтирган, 29 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Ўлим билан юзлашганларнинг 26 нафари Хубэй (Марказий Хитой) провинциясида, қолган уч нафари эса Пекин шаҳри, Хэйлунцзян ва Хэнань провинцияларида истиқомат қилган.

Бир кун давомида 508 нафар киши мазкур касалликни юқтириш эҳтимоли билан рўйхатга олинган. Бугунги кунда COVID-19 касаллигига чалинган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган одамлар сони мамлакат бўйича 2 минг 358 кишини ташкил этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда (Сянган, Макао ва Тайванда қайд этилган рақамлар бундан мустасно) 80 мингга яқин киши ушбу касалликка чалинган, уларнинг 2 минг 700 дан зиёди вафот этган. Шу кунларда 71,5 мингдан ортиқ одам тиббий кузатув остига олинган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net