Хитойдa бўлиб тургaн ёки ушбу дaвлaтгa тaшриф буюрмоқчи бўлгaн Ўзбекистон фуқaролaри диққaтигa!

27.01.2020 11:37

ТОШКЕНТ, 27 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, ?ммиграция бошқармаси берган дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирда Хубей провинциясида 166 нафар Ўзбекистон фуқароси доимий асосда яшайди, январь ойида провинцияга 14 та ватандошимиз ташриф буюрган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизматига таяниб «Дунё» ахборот агентлиги.

2020 йил 26 январь куни Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ухан шаҳри ва унга яқин жойлашган Хубей провинциясининг бошқа шаҳарларида истиқомат қилувчиларнинг карантин ҳудудидан чиқиб кетишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кучайтирган. Расмий идоралар вирусни юқтирганлар, айниқса у ерда бўлиб турган хорижий фуқаролар профилактикасига катта эътибор қаратмоқда.

Элчихона Хитойнинг тегишли ҳукумат идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди, юртдошларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда ва улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бормоқда. Хусусан ижтимоий тармоқларга аҳолини саросимага солувчи миш-мишларни рад этувчи видеоматериалларни ҳамда зарурий эҳтиёт чораларини кўриш бўйича эслатмаларни жойлаштирмоқда.

Элчихона январь ойида Ухандан ватанга қайтиб келган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакиллари (директор ўринбосари Б.Қурбонов, тел.: +998909882330, бош мутахассис Ф.Қурбонбеков, тел.: +998972755074) билан боғланишни қатъий тавсия қилади.

Ҳозир Хитой томони Ухан шаҳридан чет эл, жумладан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишга қўйилган тақиқни бекор қилгани йўқ.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яҳёев), +86 139 1175-4476 (Шуҳрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Азиз Улуғбеков) телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net