Хитой оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар ҳақида ҳикоя қилмоқда

29.05.2020 11:01

ПЕК?Н, 29 май. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар Хитой Халқ Республикаси оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё”  АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Хусусан, Хитойнинг етакчи ахборот маҳкамаси – “Синьхуа” ахборот агентлигида “Ўзбекистон “Европа – Хитой” йўналиши бўйича юк ташувлар бозорига чиқмоқчи” сарлавҳали материал эълон қилинди.

 Мақола “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда Европа-Хитой йўналишида юк ташиш бозорига кириш бўйича кўрсатма берди” сатрлари билан бошланади.

Унда мазкур йиғилишда мамлакатимиздаги “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпаниясини нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш  ва рақобатни кучайтириш учун фуқаро авиацияси бозорига янги ташувчиларни жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилгани қайд этилган. 

Шунингдек, агентлик “Ўзбекистон темир йўллари” таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, тарифларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш бўйича топшириқлар берилгани баробарида автомобиль транспортида юк ташиладиган маҳаллий қатновлар сонини янада ошириш, уларнинг ташқи савдодаги улушини 37 фоиздан 60 фоизга етказиш чора-тадбирлари белгиланганини ҳам алоҳида таъкидлаган.

“Синьхуа” АА “Қамчиқ” довонида муқобил туннель қурилишини ўз ичига олувчи “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер эълон қилиниши белгиланганини ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола қилди. 

Бундан ташқари, Хитой халқаро радиоси (CRI Online) ҳам мамлакатимиз мавзусига эътибор қаратиши мунтазам тус олган. Ушбу халқаро радио ўзининг интернет тармоғидаги веб-саҳифасида эълон қилган мақолада пахта етиштиришда сувни тежайдиган технологияларнинг Хитойдан Ўзбекистонга етказиб берилиши жараёнлари ҳақида тўлталган. 

Материлда “Xinjiang Tianye” компанияси томонидан Ўзбекистонга қопловчи плёнка қўлланилган ҳолда томчилатиб суғорадиган технологиялар етказиб берилгани билан боғлиқ маълумотлар қаламга олинган.

Компания мутахассиси Ян Кайвен кўра, мазкур технология қишлоқ хўжалиги соҳасида сувни тежайдиган замонавий технологияларни намойиш этиш бўйича Хитой — Ўзбекистон маркази доирасида тақдим этилгани, улардан Сирдарё вилоятидаги 406,7 гектар пахта майдонларида ҳосил етиштириш мақсадларида фойдаланилишини маълум қилган.

“Унинг айтишича, ушбу лойиҳа йил бошидан ишга туширилди. Февраль ойи охирида Хитойдан Сирдарёга тегишли асбоб-ускуналар ва қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилди. Уларни ўрнатишга эса бир ярим ой вақт сарфланди”, деб ёзади CRI Online.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net