Хитой нашрларида Ўзбекистон ҳақида туркум мақолалар чоп этилмоқда

14.05.2020 17:12

ПЕК?Н, 14 май. /«Дунё» АА/. Хитойда рус тилида чоп этиладиган «Китай» журналининг интернет тармоғидаги www.kitaichina.com веб-саҳифасида Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатда энергиятежамкор уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида бирйўла иккита мақола нашр қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Материалларда мамлакатимиз ҳукумати томонидан коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилган.

Хусусан, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар берилгани, давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларига иш ҳақи, шунингдек, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг узлуксиз тўлаб берилаётгани қайд этилади.

«Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш даврида асосий даромад манбаларини йўқотган шахсларни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва тадбиркорлик субъектларини қўшимча қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи фармонга имзо чекди”, деб ёзади муаллиф.

Мақолада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритилиб, шундай дейилади: “?жтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож жисмоний шахслар рўйхати жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантирилади. Бу жараёнга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Саховат ва кўмак” жамғармаси, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди жалб этилган”.

Веб-саҳифада жойлаштирилган навбатдаги «Ўзбекистон энергия-тежамкор уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича фаол қадамларни ташламоқда» сарлавҳали мақолада Ўзбекистонда энергетик самарадор уй-жойлар қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида ёзилган.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан, 2020 йил 1 январдан бошлаб уй-жой қурилиши объектлари энергия-самарадор ва энергия-тежамкор ускуналар билан мажбурий равишда жиҳозланади. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон қурилиш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва  Глобал экология фонди қўшма лойиҳасини амалга оширишни рағбатлантиради», дейилади мақолада.

Ушбу лойиҳа доирасида 2019 йили мамлакат ҳудудларида банклар вакиллари учун «Яшил ипотека» афзалликлари бўйича махсус бизнес-тренинглар ўтказилди. Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 800 та бир қаватли энергия-тежамкор ва паст углеродли уйлар қурилишига кўмаклашилди. 3 минг 200 кишига «Яшил ипотека» дан фойдаланиш имконияти яратилди. 2020 йилда мазкур қўшма лойиҳа асосида мамлакатнинг яна 5 та минтақасида энергия-тежамкор ва паст углеродли уйлар қурилади, деб ёзади нашр.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net