Хитой компанияси Ўзбекистонда спорт пойабзалларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш имкониятини ўрганмоқда

17.01.2022 12:03

ПЕК?Н, 17 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси кўмагида мамлакатимизда спорт пойабзаллари ишлаб чиқариш лойиҳасини хитойлик тадбиркорлар билан биргаликда амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-мулоқотда «Ўзчармсаноат» уюшмаси, мамлакатимизнинг  Хитойдаги элчихонаси, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитойдаги ваколатхонаси мутахассислари, шунингдек, 15 дан ортиқ маҳаллий корхона ҳамда Хитойнинг «Bei Falai Group» компанияси вакиллари иштирок этди.

 Тадбир аввалида «Ўзчармсаноат» уюшмаси ходимлари хитойлик инвесторни мамлакатимизда чарм-пойабзал соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, сармоядорларга яратилаётган имкониятлар ва тақдим этилаётган преференциялар, соҳа салоҳияти, хомашё заҳираси билан батафсил таништирди. Хорижий инвесторларга яратилган шароитлар ва экспортчи корхоналар учун берилаётган имтиёзлар, солиқ ва божхона имтиёзлари алоҳида таъкидланди.  

Хитой компанияси  вакиллари Ўзбекистонда спорт пойабзалларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш мақсадларини билдирди. ?нвестор  Ўзбекистонда бизнес муҳити учун қулай шароит яратилганини, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сабаб, бугун Хитой компаниялари Ўзбекистонга ўз сармояларини киритишга жиддий қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

 Онлайн-мулоқот чоғида чарм-пойабзал тармоғида самарали фаолият олиб бораётган маҳаллий корхоналар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича хитойлик инвесторга ўз таклифларини билдирди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор инвестиция лойиҳалари тақдим этилди.

Учрашувда натижасида Хитой компаниясига маҳаллий корхоналар томонидан билдирилган таклифларни ўрганиш ва ҳамкорликнинг келгуси истиқболларини белгилаб олиш мақсадида ушбу форматдаги мулоқотларнинг навбатдаги раундини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net