“Хeлсинки+45: ЕХҲТнинг барча 57 иштирокчи давлати учун ўзбeкистон мисолида ҳозирги босқичдаги мажбуриятларнинг долзарблиги” мавзусида кон

29.08.2020 15:03

ТОШКЕНТ, 29 август. /“Дунё” АА/. Хельсинки якуний акти имзоланганининг 45 йиллигига бағишланган “Хельсинки+45: ЕХҲТнинг барча 57 иштирокчи давлати учун Ўзбекистон мисолида ҳозирги босқичдаги мажбуриятларнинг долзарблиги” мавзусида онлайн конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси томонидан ташкил қилинди, дейилади Т?В хабарида.

Конференция очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, ЕХҲТ амалдаги раиси, Албания Бош вазири, Европа ва ташқи ишлар вазири Эди Рама, ЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи, ЕХҲТнинг низоларнинг олдини олиш маркази директори Туула Юрёла нутқ сўзлади.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов, мамлакатимиздаги ЕХҲТ лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган вазирлик ва идоралари раҳбарияти, ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон МакГрегор ва Ташкилот таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида Хельсинки якуний актининг замонавий дунёдаги аҳамияти ҳамда Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида маърузалар тингланди.

Видеофорум иштирокчиларига мамлакатимизда очиқ ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, асосий эркинликлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилган натижалар ҳамда Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хельсинки якуний акти иштирокчиси бўлган Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатида ушбу халқаро ҳужжатнинг барча асосий тамойилларига амал қилади ҳамда ривожланиш, инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик масалаларини ажралмас ва ўзаро боғлиқ деб ҳисоблайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net