Хавфсиз туризмни таъминлашда Таиланд тажрибаси ўрганилди

12.03.2020 14:10

БАНГКОК, 12 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Бангкокдаги Бош консуллиги ташаббуси билан жорий йилнинг 9-11 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлиги  Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси вакилларининг Таиландга сафари ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси делегацияси ташриф давомида Таиланд туристик полицияси раҳбарияти билан учрашди. Хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашилди. Келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

 Ўзбекистон делегацияси сафар давомида Бангкок шаҳридаги «Call Centre» фаолияти ва унинг иш жараёни билан яқиндан танишди.

Мамлакатимиз делегацияси вакиллари Бангкок шаҳридаги йирик «Гранд палас», Қирол саройи, «Эмералд» Марказий ибодатхонаси каби туристлар орасида машҳур бўлган объектларда хавфсизликни таъминлаш тажрибасини ўрганди.

Чонбури провинцияси туристик полицияси раҳбарияти билан ўтказилган суҳбат ҳам манфаатли бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net