Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади

16.09.2020 16:58

ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур ҳужжатга асосан, 2021 йил 1 январдан бошлаб “?жтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келганда:

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш, тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш, кредит таъминоти сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш учун 2,2 миллион сўм миқдорида субсидия тўланади;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитнинг 14 фоиздан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори компенсация қилинади.

Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва меҳнат инспекторлари хорижга ишлаш учун кетган фуқароларнинг оила аъзоларига моддий ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш, зарур тиббий патронаж хизматини кўрсатиш, ипотека кредитлари асосида уй-жойлар ажратиш, фарзандларининг таълим олишидаги муаммоларини ҳал қилиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашади.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида 2020–2021 йилларда 70 мингга яқин шахслар касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитилади; 144 мингдан ортиқ шахслар ташкиллаштирилган ҳолда хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилади, шу жумладан Россияга 107 минг нафар, Қозоғистонга 24 минг нафар, бошқа давлатларга 13 минг нафар; 148 мингга яқин хориждан қайтиб келган фуқароларнинг бандлиги таъминланади; 120 мингга яқин меҳнат мигрантларининг оила аъзоларига ёрдам кўрсатилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net