“Хасис баққол” мультфильми хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишланмоқда

17.02.2021 11:09

ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Astir animation studio" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Хасис баққол” анимацион фильми устида хорижлик мутахассислар ҳам иш олиб бормоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

Бу ҳақда постановкачи режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров шундай дейди: “Буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий асари асосида яратилаётган “Хасис баққол” анимацион фильми устида иш жараёнлари давом этмоқда. Ушбу мультфильмнинг тайёрланишига ўзбек  аниматорлари билан бирга 25 нафар хорижлик мутахассис ҳам жалб қилинган. Мазкур ташаббус профессионал даражада ишлаш, тажриба алмашиш, чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун катта замин яратмоқда. Анимацион фильм 1 июнь - Халқаро болалар куни муносабати билан жажжи томошабинларга байрам совғаси сифатида премьера қилинади!”

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net