Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини акс эттириш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш масалалари муҳокама этилди

06.08.2020 11:54

ТОШКЕНТ, 6 август. /«Дунё» АА/. Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши томонидан онлайн тренинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Онлайн тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштирок этди.

Тренингда Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган рейтинглар – «Мамлакатларнинг суверен кредит рейтинги», «Глобал рақобатбардошлик индекси», «Бюджет очиқлиги индекси» ҳамда «Мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш тизими» ҳақида батафсил маълумот берилди.

 «Fitch Ratings» ва «S&P Global Ratings» халқаро рейтинг агентликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг илк суверен кредит рейтинги 2018 йилда «ВВ-» (барқарор), деб топилди.  

?қтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг «Мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш тизими»да мамлакатимизда амалга оширилган қатор ислоҳотлар, жумладан валюта бўйича мавжуд чекловлар бекор қилиниши, инвестициялар кенг жалб этилиши, туризм ривожлантирилиши ҳамда турли тузилмалар такомиллаштирилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг ўрни 2018 йилдаги 6-позициядан 2019 йилда 5-позицияга кўтарилди.

Тадбирда мамлакатнинг валюта захиралари ҳажмини ошириш, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий динамикасини яратиш, ташқи қарзларни камайтириш, молиявий баланс ва банк сектори барқарорлашувига эришиш, экспорт таркибини диверсификациялаш, ишламайдиган кредитларни, шунингдек бюджет тақчиллигини камайтириш каби масалалар иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.

Тренингда, шунингдек, жаҳон иқтисодий форуми томонидан юритиладиган «Глобал рақобатбардошлик индекси»да ҳамда Халқаро бюджет ҳамкорлигининг «Бюджет очиқлиги индекси»да Ўзбекистон Республикасининг ўрнини акс эттириш бўйича кўрилаётган чоралар ва режалар юзасидан фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net