Халқаро ОАВ: пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишда давом этади

22.05.2020 13:45

ПЕК?Н, 22 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар Хитой Халқ Республикаси оммавий ахборот воситалари эътиборида бўлиб келмоқда. Бу эса, шубҳасиз, Чин юртида мамлакатимиздаги ўзгаришларга қизиқишнинг юқори эканидан далолат.

Хитойда нашр этиладиган “Китай” журнали веб-саҳифасида (www.kitaichina.com) “Ўзбекистонда инқирозга қарши чораларнинг янги мажмуи қабул қилинди” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти, унинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад ва вазифаларга оид маълумотлар ҳамда фикр-мулоҳазалар ўз ифодасини топган.

Журнал ўз муштарийларига Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берар экан, қуйидагиларни қайд этади:

“?шлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб‑қувватлаш мақсадида кичик тадбиркорлик субъектлари билан шуғулланувчи юридик шахслар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод этилди”.

Мақолада, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиғи, 2020 йил 15 май ҳолатига ер ва мол‑мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммаларини ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб‑қувватлаш чоралари ҳам тақдим этилгани алоҳида қайд этилган.

Мақола муаллифи фармон ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталар экан, тадбиркорлик субъектларига товарлар ва хизматлар импортида қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича берилган имтиёзлар, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни олиб киришда тақдим этилаётган қулайликлар ҳақида гапиради.

Журналист эътибор қаратган яна бир жиҳат бу – мамлакатимизда жорий йилнинг 1 майидан 1 июлигача микрофирма ва кичик корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкасининг 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиши бўлди. Шу орқали нашр Ўзбекистонда пандемия шароитида кичик ва ўрта бизнес вакилларини ишончли ҳимоя қилиш механизмлари юзасидан фикр билдиради.

Яна бир етакчи оммавий ахборот воситаси – Хитой халқаро радиоси Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун 375 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратгани ҳақида хабар қилади. Радио сайтида эълон қилинган мақола билан танишар эканмиз, халқаро ҳамжамиятнинг молия институти сингари пандемиядан кейинги даврда ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланишда давом этишига ишонч билдираётгани ойдинлашади.

Шуҳрат Умиров,

“Дунё” АА мухбири,

Пекин

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net