Халқаро Нелсон Мандела куни муносабати билан онлайн давра суҳбати ўтказилди

17.07.2020 12:33

ТОШКЕНТ, 17 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова Халқаро Нелсон Манделанинг кунига бағишланган «Суд-ҳуқуқ ва пенитенциар тизимини либераллаштириш: миллий ва халқаро тажриба» мавзусида онлайн шаклда ўтказилган давра суҳбатида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бош прокуратура манбасига асосланиб.

Халқаро Нелсон Мандела кунига бағишланган давра суҳбати  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан БМТ ва ЕХҲТ бўлинмалари кўмагида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистоннинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари, давлат ва жамоат институтлари, халқаро ташкилотлар ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, жиноий ва жиноий-процессуал қонун ҳужжатларини, шунингдек, пенитенциар тизимни либераллаштириш изчил давом этаётгани таъкидланди. Соҳани ислоҳ қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишларидан биридир.

Давра суҳбатида сўзга чиққан С.Ортиқова иштирокчиларга мамлакатимиздаги ислоҳотлар, шунингдек, суд ва пенитенциар тизимида ишлаб чиқилаётган, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net