Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича семинар Сирдарёда ўтказилди

01.07.2020 16:49

ГУЛ?СТОН, 1 июль. /«Дунё» АА/. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссиясининг 2020 йил 17 июндаги йиғилишида тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда  мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш масалалари бўйича илк онлайн семинар Сирдарё вилоятида ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Тадбирда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов, Халқаро меҳнат ташкилоти вакили О.Липкану, ?ш берувчилар конфедерацияси, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари федерацияси масъуллари, фуқаролик жамияти фаоллари, Сирдарё вилояти фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластери раҳбарлари ҳамда иш берувчилар  иштирок этди.

Онлайн семинарда мажбурий меҳнат тушунчасининг мазмун-моҳияти, пахта йиғим терими даврида мавсумий ишчиларни ишга қабул қилиш ва Мажбурий меҳнатнинг олдини олишда эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ўқув-семинарда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net