Халқаро маданий алоқалар давом этмоқда

04.03.2021 13:56

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. Қирғизистон маданият ходимлари  “?чан-қалъа”да кўргазмалар намойиш этиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Хивага ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Маданият вазирлиги  маълумотига таяниб.

Кейинги йилларда барча соҳада бўлгани сингари маданият соҳасида ҳам халқаро алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда. 2020 йил октябрь ойида “?чан-қалъа” давлат музей - қўриқхонаси ва Ўш вилоятидаги “Сулаймон тоғ” тарихий-археологик музей мажмуаси ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолаган эди.

Ушбу ҳужжатда кўзда тутилган тадбирлар доирасида қирғизистонлик меҳмонлар “?чан-қалъа”да кўргазмалар намойиш этиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Хивага ташриф буюрди.

Музей-қўриқхона ҳудудидаги Тошҳовли саройида “Сулаймон тоғ - бутунжаҳон мероси объекти” номли кўргазма очилди.

Кўргазмадан ўрин олган экспонатлар, турли фото ва тасвирий санъат намуналари Хивага ташриф буюрган хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Маданий алоқалар ҳар икки музей ходимларининг ўзаро тажриба алмашинувига, соҳа ривожи, миллатлараро дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net