Халқаро кузатувчи: Ўзбекистонда Президенти сайлови юқори даражадаги ташкилотчилик асосида бўлиб ўтди

25.10.2021 17:09

НЬЮ-ЙОРК, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган Колумбия университети профессори Уильям Брюстер Эйимике (АҚШ) мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим тадбир юксак ташкилий даражада ўтказилганини эътироф этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бугун Нью-Йоркка қайтган америкалик экспертнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти сайлови 2019 йилда бўлиб ўтган  парламент сайловларидан ҳам юқори даражадаги ташкилотчилик асосида бўлиб ўтди.

Кузатув натижаларига кўра, эксперт муддатидан олдин овоз бериш пайтида минглаб одамлар ушбу имкониятдан файлалангани ва республиканинг хорижий мамлакатларда бўлиб турган фуқароларининг сайловда иштирок этиши учун барча шароитлар яратилганини маълум  қилди. Сайловчиларни кенгроқ қамраб олиш учун мамлакат бўйлаб жуда кўплаб сайлов участкалари ташкил этилди, МСК веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланилди.

Профессорнинг сўзларига кўра, 23 октябрь куни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раислиги ва МСК масъуллари иштирокида ташкил икки соатлик брифинг халқаро кузатувчилар учун ҳам очиқ мулоқот ва муҳокама майдонига айланди.

Очиқ, интерфаол ва ахборотга бой тадбир давомида Президент сайловининг юқори даражада очиқлиги, адолатлилиги ва ошкоралигини таъминлаш ҳақида сўз юритилди.

«Биз жойларда бўлиб, ҳамма нарсани кўришга, ўзимиз хоҳлаган сайлов участкаси фаолияти билан танишиб, сайловчилар билан учрашишга, мулоқотда бўлишга муваффақ бўлдик. Ўзимни қизиқтирган барча саволларга жавоб олдим, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларига интервьюлар бердим», - деди Уильям Брюстер Эйимике.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net