«Халқ дипломатияси - сайёрада тинчлик сари йўл» мавзуидаги иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

01.07.2020 11:52

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил топганлигининг 19 йиллигини нишонланиш доирасида Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази томонидан талабалар ўртасида «Халқ дипломатияси — сайёрада тинчлик сари йўл» мавзуbда иншолар танлови ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири марказ ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Бугун Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида мазкур  танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент Давлат шарқшунослик университети ва республикамиздаги бошқа олий таълим муассасалари талабалари учун халқ дипломатиясининг мазмун-моҳияти ва халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни такомиллаштириш, шунингдек, ШҲТ мамлакатлари халқларининг маданияти, анъаналари, дини ва ҳаёт тарзини янада чуқурроқ ўрганиш учун ноёб имконият яратди.

Тақдирлаш маросимида ШҲТ Халқ дипломатияси маркази раҳбари Қобилжон Собиров  мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг халқ дипломатияси бўйича  ўз маҳоратларини намоён етиш, мустақил ва эркин фикрлашни қўллаб-қувватлаш, истеъдодли ёшларни  аниқлаш ва   ёш авлоднинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат бўлди, дея қайд этди.

— Танловга тақдим этилган барча иншолар диққат билан кўриб чиқилди, —  деди ҳакамлар ҳайъати раиси Зуҳриддин ?сомиддинов. — Ғолибларни танлашда иншо ёзишдаги ўзига хослик, бадиий маҳорат ва мавзуни очиб бериш ҳисобга олинди.

Танлов натижаларига кўра, биринчи ўрин Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 1-курс талабаси Фазлиддин Жамоловга насиб этди.

Тошкент Давлат шарқшунослик университети талабаси Жамшид Арамов иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 1-курс талабаси  Мадинахон ?лмиддинова эса  учинчи ўринни қўлга киритди.

Танлов ташкилотчилари томонидан  ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net