Ватандошлардан иборат йўловчи поезди Ростов-Дон шаҳридан Ўзбекистонга йўлга чиқди

10.08.2020 18:45

ТОШКЕНТ, 10 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 10 август маҳаллий вақт билан соат 13.20 да ичида 918 нафар юртдошимиз бўлган поезд «Первомайская» станциясидан Ўзбекистонга жўнади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор штаби хабарида келтирилишича, Республика махсус комиссияси Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилган. Мазкур масала Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган.

Тезкор штаб ватанга қайтарилган Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шартлигини эслатиб ўтган.

Ҳозирги вақтда Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини ватанга тезроқ қайтариш учун Россиянинг турли ҳудудларидан рейсларни кўпайтириш, рейслар, жумладан темир йўл рейсларининг йўналиши ва турларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ Дунё ахборот агентлиги 6 ва 7 август кунлари Россия-Қозоғистон давлат чегарасидаги Бузулук ва Кинел темир йўл станцияларидан Тошкентга ҳар бири 918 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган иккита йўловчи поездлари келганини хабар қилган эди.

Йўлда йўловчи поездлар фақат техник кўрикдан ўтказилиш учун тўхтади. Ҳар бир поездга Миллий гвардия, ?чки ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлик қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net