Вашингтон интерпол департаменти вакиллари Самарқандда бўлди

02.03.2020 12:07

САМАРҚАНД, 2 март. /«Дунё» АА/. Вашингтон интерпол департаменти делегация Ўзбекистонга сафари давомида Самарқанд шаҳрида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Меҳмонлар вилоят ?чки ишлар бошқармаси ва Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан танишди. АҚШ делегацияси аъзолари  вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти билан учрашиб, хавфсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўзаро фикр алмашди.

Шундан сўнг, меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойларида бўлди. Мирзо Улуғбек расадхонаси, Дониёр пайғамбар мақбараси, Биби Хоним масжиди, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси мехмонларда катта таассурот қолдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net