Варшавада Ўзбекистон-Польша ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

15.03.2021 13:02

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Бугун Варшава шаҳрида Ўзбекистон ва Польша ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов, Польша делегациясига эса ташқи ишлар вазири ўринбосари Марчин Пшидач раҳбарлик қилди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатлар муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун Польша сармоялари ва технологияларини жалб қилиш, Польшага миллий маҳсулот экспортини кўпайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

?кки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар таълим, фан, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашувда, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net