“Варшава – Тошкент – Рига” йўналиши бўйича чартер рейс 13 июль куни амалга оширилади

10.07.2020 14:43

ТОШКEНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Республика махсус комиссиясининг қарори билан 13 июль куни Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Варшава – Тошкент – Рига йўналишида чартер рейс амалга оширилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Транспорт вазирлиги матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Ушбу парвоз Латвиянинг “SmartLynx Airlines” авиакомпанияси томонидан Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси кўмагида амалга оширилади.

13 июль куни Сеул – Тошкент – Сеул ва Тошкент – Москва – Тошкент йўналишларида ҳам чартер рейслар амалга оширилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net