Валдис Пельш, Фарҳод Маҳмудов ва Жаник Файзиев Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги доирасидаги лойиҳаларда иштирок этади

14.12.2020 11:45

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё»/. Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги доирасида юртимизга таниқли кинорежиссёрлар, актёрлар ва продюсерлар келади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбеккино» маълумотига таяниб.

 Улар орасида Валдис Пельш, Фарҳод Маҳмудов, Жаник Файзиев, Одельша Агишев, Али Ҳамроев ва бошқалар бор.

Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” анъанавий маданий мерос ҳафталиги доирасида 17 декабрь куни ўзбекистонлик машҳур режиссёр Жаник Файзиев томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олиниши режалаштирилаётган “Буюк ипак йўли” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Россиялик таниқли телебошловчи ва ҳужжатли лойиҳалар муаллифи Валдис Пельш ҳам Агентлик билан ҳамкорликда ҳужжатли фильм суратга олиши режалаштирилган. Фильм футуристик жанрда бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигининг миллий кинематографияга бағишланган учинчи кунида ушбу фильмнинг ҳам тақдимотини ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Россияда ижод қилаётган ўзбекистонлик таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов ҳам "Ўзбеккино" МА билан ҳамкорликда "Пари совғаси" деб номланган фильмни суратга олади. Ушбу фильм 6 ёшдан катта бўлган болалар аудиториясига мўлжалланган бўлиб, эртак жанридаги картина ҳисобланади.  Тасвирга олиш ишлари Бухоро, Самарқанд ва Хивада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу фильм "ВЕГА" кинокомпанияси ва "Ўзбеккино" МА ҳамкорлигидаги маҳсулот бўлади.

Ҳафталик доирасида, шунингдек, "Ал‐Бухорий" фильми лойиҳасининг тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган. Фильм сценарий муаллифи Одельша Агишев, режиссёр Элёр Эшмуҳаммедов. Фильм буюк бобокалонимиз ?мом Бухорий ҳақида бўлиб, ушбу кун лойиҳа ижодкорлари томонидан фильмнинг қисқача мазмуни маълум қилинади.

Шу билан бирга «Спутник Восток» кинокомпанияси  бош директори Александр Кессель томонидан “Солнце на вкус» (“Қуёш лаззати”) фильми тақдимоти ўтказилади. Мазкур фильм оила даврасида томоша қилиш учун мўлжалланган  бўлиб, саргузашт-фантазия жанрида суратга олинади. Картинани 2021 йилнинг учинчи чорагида тақдим этиш  режалаштирилган. Жорий йил октябрь ойида россиялик киноижодкорлар юртимизга ташриф буюриб, суратга олиш жойлари билан танишган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net