Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши – Қирғизистон Президенти Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди

12.06.2020 13:10

ТОШКEНТ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўш вилоятининг Аравон туманига ташрифи чоғида шу ҳақда фикр билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Кабар” ахборот агентлиги манбасига асосланиб.

Қўшни давлат раҳбари “Қирғизистон яқин қўшнилари, шу жумладан қардош Ўзбекистон билан савдо алоқаларини ривожлантириш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор”, дея таъкидлаган.

Қирғизистон раҳбари Ўш вилоятининг Аравон туманига ташрифи чоғида сўнгги йилларда икки мамлакат нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий-гуманитар алоқаларни ҳам фаол ривожлантираётганини алоҳида қайд этган.

– Президент Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатидаги фаолиятини бошлар экан Қирғизистон – Ўзбекистон ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик мустаҳкамланди, – дейди С.Жээнбеков. – Биз яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни сақлашга интиламиз, барча муаммоларни ҳал қиламиз, бунинг учун сабр ва вақт керак. Фарзандларимиз ва мамлакатимиз келажаги учун қўшни давлатлар билан дўстликни мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирамиз.

“Яқин қўшни узоқдаги қариндошдан яхшироқ" деган нақл бежиз айтилмаган. Қирғиз ва ўзбек халқлари асрлар давомида ёнма-ён ва дўст бўлиб яшаб келмоқдалар. Ота-боболаримиз икки халқнинг бирлигини сақлаб, бир-бирига яқин бўлишган. ?кки мамлакат нафақат географик жиҳатдан яқин, бизда битта тарих, битта дин, битта тил ва ўхшаш урф-одатлар мавжуд”, дея Сооронбай Жээнбеков сўзларини келтиради манба.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net