«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Франция компанияси билан янги лойиҳа бўйича музокара ўтказди

22.05.2020 13:35

ТОШКЕНТ, 22 май. /«Дунё» АА/. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раҳбарияти Франциянинг «Schneider Electric» компанияси вакиллари билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири уюшма манбасига асосланиб.

Мулоқотда уюшма корхоналари билан ҳамкорликда турли кучланишдаги электр жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 Тадбирда Франция томонига Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилган қулай инвестиция муҳити, сармоядорлар учун берилаётган имтиёз, солиқ ва божхона тўловларидаги қонуний кафолатлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

«Schneider Electric» компанияси томонидан мамлакатимизда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, электр жиҳоз ва қурилмалари соҳасида қўшма ишлаб чиқаришни ташкил қилиш юртимизнинг экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net