“Ўзбектелеком” дунёда машҳур интернет хизматларини маҳаллийлаштиришни маълум қилди

05.03.2020 12:24

ТОШКЕНТ, 5 март. /«Дунё» АА/. «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси маълумотларни қайта ишлаш булутли маркази негизида интернет хизматларини тақдим этадиган IT-гигантларининг сервер ускуналари ва кўплаб хизматларини маҳаллийлаштиришни маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манбасига таяниб.

“Йирик интернет хизматларини Ўзбекистон ҳудудида маҳаллийлаштириш интернет фойдаланувчилари учун аудио ва видео контентларни, дастурий таъминот ва бошқа контентларни юклаб олиш тезлигини оширишга ёрдам беради”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

барча йирик интернет хизматларининг ишини тезлаштириш ва ушбу хизматларнинг ҳар қандай сўровига тезкор жавоб бериш;
контентни юклаб олиш вақтини сезиларли даражада қисқартириш ва бу орқали фойдаланиш самарадорлиги ошириш.

Хизматларнинг маҳаллийлаштирилиши туфайли интернет фойдаланувчилари маълумотларни тезкор юклаб олиш имкониятига эга бўлишади. Хизматлар трансмиллий тармоқ орқали амалга оширилгани боис фойдаланувчининг сўровига жавоб олиш вақти қисқаради.

Ўзбекистон ҳудудида хизматларнинг маҳаллийлаштирилиши халқаро интернет каналини сезиларли даражада енгиллаштириши ҳам муҳим омиллардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бу Ўзбекистоннинг барча операторлари ва провайдерларига абонентлар учун янада арзон ва тезкор таклифларни тақдим этиш имконини беради.

CDN-серверларидан фойдаланиш имконияти бўлган UZ-IX тармоғининг пиринг хизматлари учун махсус тарифлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу операторлар ва провайдерларга ўз абонентларига маҳаллийлаштирилган интернет хизматларини тақдим этиш имкониятини яратади.

Таъкидланишича, белгиланган нархлар халқаро интернет-канал хизматлари нархидан сезиларли даражада, яъни 2-3 баравар арзон бўлади. Бу пиринг тармоғига уланган республика оператор ва провайдерлари учун ўз абонентларига халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатиш сари йўл очади.

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг бу борадаги интилишлари аҳоли, бизнес, давлат идоралари, шунингдек, Ўзбекистон операторлари ва провайдерлари учун ривожланган рақамли операторга айланишга ҳаракат қилаётганидан дарак.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net