Ўзбекстон ва Вeнгрия ташқи ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди

16.07.2020 17:26

ТОШЕНТ, 16 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан 2019 йил октябрь ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг мажлиси доирасидаги икки томонлама учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вазирлар турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар, икки томонлама учрашувларнинг кун тартиби ва ташкилий жиҳатларини батафсил ишлаб чиқиш учун ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш зарурлигини қайд этди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлиги тасдиқланди, икки томонлама савдо ҳажмларини ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларни ривожлантиришга, жумладан икки мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасида алоқа ўрнатишга қизиқиш билдирилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамда «Ўзбекистон – Венгрия – Европа иттифоқи» шаклидаги Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги ўртасида дипломатик тайёрлов ҳамда ахборот ва ҳужжатлар билан алмашинув соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net