Ўзбекозиқовқатхолдинг: Ўзбекистонда пиёз экспорти тўхтагани йўқ

13.03.2020 12:37

ТОШКЕНТ, 13 март. /«Дунё» АА/. “еast-fruit.com” сайтида эълон қилинган «Бугун экспорт тўхтатилгани учун Ўзбекистонда  пиёз  нархи  тушиб  кетди» сарлавҳали мақола ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси ўз ўрганишлари натижаси ўлароқ, ушбу хабарнинг ёлғон ва асоссиз эканини қайд этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Таҳлилларга таяниб, компания сайтда эълон қилинганидек жорий йилнинг 3 мартидан Ўзбекистонда пиёз экспорти тўхтагани йўқлигини маълум қилган.

Хусусан, компания маълумотида шундай дейилади: “Аксинча, юртимиз экспортёрлари мазкур сана ва умуман жорий йил бошидан ташқи бозорга узлуксиз пиёз етказиб бермоқда. Хусусан, январь-февраль ойларида 40 минг 754 тонна пиёз экспорт қилинди. Март ойининг 10 санасигача бўлган муддатда эса 6 минг 752 тоннадан зиёд пиёз Афғонистон, АҚШ, Болгария, ?роқ, Грузия, Беларусь, Молдова, Кипр, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Эрон давлатларига етказиб берилди”, дейилади «Ўзбекозиқовқатхолдинг» хабарида.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ички ва ташқи бозорларга етарли даражада пиёз етказиб бериш салоҳиятига эга. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси пиёз экспорти географиясини янада кенгайтириш бўйича зарур  чоралар кўрмоқда. Жорий йилдан Ўзбекистон пиёзи учун Эрон, Покистон, Тожикистон каби янги бозорлар очилди.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси келгусида шу каби асоссиз маълумотлар тарқалишининг  олдини  олиш мақсадида оммавий  ахборот  воситалари, хусусан, “east-fruit.com” сайтини Ўзбекистон мева-сабзавот экспортига оид таҳлилларни тайёрлашда ҳамкорликка чақиради”, дея келтирилади хабарда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net