“Ўзбеккино” Японияда ўтадиган “DigiCon6 ASIA” кинофестивалига номзодлар танловини эълон қилди

04.06.2020 10:24

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Японияда ўтадиган “DigiCon6 ASIA” кинофестивалига (анимацион ва қисқа метражли) юбориладиган фильмларни кўриб чиқиш ва энг сараларини аниқлаш учун танлов эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги расмий сайтида берилган маълумотга кўра, Япониянинг “DigiCon6 ASIA” кино тадбирига фильмларни юбориш ва бошқа харажатлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳисобидан қопланади.

Айтиш жоизки DigiCon6 ASIA Awards кинофестивали ҳар йили куз фаслида Осиёдаги энг иқтидорли киноижодкорларни излаб топиш ва мукофотлаш мақсадида ўтказилади. Ушбу кинофестивалда Япония, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, ?ндонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Тайвань, Таиланд, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар вакиллари қатнашади.

Номзодлар DigiCon6 ASIA конкурсида қатнашиш шартлари билан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги расмий сайтида танишиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net