"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва мамлакат телеканаллари Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан янги махсус лойиҳани бош

04.06.2020 10:25

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон  Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва мамлакат телеканаллари томонидан беш қисмли "Сабр-у садоқат" номли сериални намойиш этиш учун махсус лойиҳа ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Киносериал 1950 йилдан 1955 йилгача ёзувчи ва унинг рафиқаси ҳаётидаги воқеаларга асосланган бўлиб, унда севги ва садоқат, инсон руҳиятининг куч-қудрати, яхшилик доимо ёмонлик устидан ғолиб чиқиши тараннум этилади.

“Адиблар хиёбони”нинг очилишига бағишланган тадбирда Президентимиз томонидан мумтоз адиблар ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўли ҳақида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Ушбу талабга биноан Агентлик томонидан янги "Сабр-у садоқат" номли телесериал яратилди. Шубҳасиз, бу асар мамлакатимиз ёш авлодини тарбияланишига муносиб хизмат қилади.

Буюк ёзувчи ҳақидаги сериални режиссер  Нозим Аббосов суратга олган. "Сабр-у садоқат" сериали жорий йил 8-12 июнь кунлари республикамизнинг барча телеканаллари орқали намойиш этилиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net