Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари Нукус шаҳрига келди

13.12.2021 11:06

НУКУС, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари республикамиз салоҳияти билан бевосита жойларда танишиш, халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш, ҳудудларга инвестициялар, илғор технологиялар ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга кўмаклашиш мақсадида бугун Қорақалпоғистонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сафар Жўқорғи Кенгес раиси Мурод Камолов бошчилигидаги Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти билан учрашувдан бошланди.

Дипломатларга Қорақалпоғистонни истиқболда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий, табиий ва маданий-гуманитар салоҳияти, сайёҳлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Республика ҳудудлари вакиллари иштирокида ўзаро амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабр ойида дипломатик миссиялар раҳбарлари Қорақалпоғистонга келиб, ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказган, республиканинг барча шаҳар ва туманларидаги муассасалар, маданият, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишган эди. Дипломатлар томонидан хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш, экспортни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини модернизация қилиш учун маблағ жалб этиш бўйича аниқ лойиҳа таклифлари назоратга олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net