Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш соҳасига грантлар, замонавий тиббий тех

23.12.2020 15:36

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Шу кунларда Қорақалпоғистонда бўлиб турган Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари шаҳар ва туманларга амалий сафарлари доирасида давлат ва жамоат органлари, хўжаликлар, бизнес тузилмалар вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, Жанубий Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-иқтисодий, инвестициявий ва экспортни мустаҳкамлаш истиқболлари ҳамда салоҳиятини ўрганмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, дипломатлар соғлиқни сақлаш муассасалари, шу жумладан таълим масканларида бўлиб, тиббиёт соҳаси имкониятлари билан танишди.

Буюк Британиядаги элчи Саид Рустамов ва Франциядаги элчи Сардор Рустамбоев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали директори Саламат Бегалиев билан учрашди. Марказга Европа мамлакатларидаги ватандошлар томонидан сотиб олинган кислород станцияси топширилди. Томонлар, шунингдек, ўқув дастурларини ташкил этиш, операциялар ўтказишга кўнгилли шифокорларни жалб қилиш ва илмий марказга техник ёрдам жалб қилиш масалаларини кўриб чиқди.

***

Беларусдаги элчи Носиржон Юсупов Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов билан учрашувда етакчи беларусь тиббиёт муассасаларида маҳаллий кадрлар учун стажировкаларни ташкил этиш масаласини муҳокама қилди.

***

?талиядаги элчи Отабек Aкбаров, ўз навбатида, Нукус шаҳрида янги болалар кўп тармоқли клиникаси учун ?талия технологиялари ва мутахассисларини жалб қилиш бўйича фикр алмашди.

***

Малайзиядаги элчи Равшан Усмонов соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти билан Нукус шаҳрида Малайзия компаниясини жалб қилган ҳолда буйрак касалликларини даволаш учун диализ марказини очиш истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини Малайзияга экспорт қилиш имкониятларини кенгроқ ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

***

БAAдаги элчи Бахтиёр ?брагимов Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига бўлган эҳтиёжини ўрганди, Нукус шаҳридаги шайх Халифа бин Заид Ал Наҳаян жамғармаси маблағлари ҳисобига қурилаётган касалхона қурилишини кўздан кечирди.

***

AҚШдаги элчи Жавлон Ваҳобов ва Украинадаги элчи Aлишер Курманов Қорақалпоғистон тиббиёт институти раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Ўзаро келишувга биноан, Aмериканинг «Project C.U.R.E.» хайрия ташкилоти инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми мазкур олий билим юрти эҳтиёжлари учун жалб қилинадиган бўлди. Ушбу кўмак умумий қиймати 3 миллион доллар бўлган тиббий буюмлар ва жиҳозлар жойлаштирилган ўнта контейнердан ташкил топган.  

Томонлар Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва Пицбург университети тиббиёт мактаби ўртасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илғор Aмерика тажрибаси асосида таълим дастурларини такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласини ўрганишга келишиб олди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда П.Шупик номидаги Миллий тиббиёт академияси (Украина) факультети ёки филиалини очиш имконияти кўриб чиқилди.

***

Франциядаги элчи Сардор Рустамбоев Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири билан учрашувда Нукус шаҳридаги онкология, кардиожарроҳлик соҳасидаги тиббиёт муассасалари ва болалар кўп тармоқли марказини техник жиҳозлаш учун Франциянинг имтиёзли молиялаштириш тизимини жалб қилиш истиқболлари ҳақида сўз юритди. Бундан ташқари, Орол минтақасидаги оғир экологик шароитни ҳисобга олган ҳолда генетика соҳасидаги қўшма тадқиқотлар масалалари ҳақида ҳам сўз юритилди.

***

Япониядаги элчи Ғайрат Фозилов Тиббиёт университети ректори билан учрашувда Нукус клиникасини жиҳозлаш бўйича грант лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Япония университетлари билан бевосита алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.

***

Мамлакатимизнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр ?брагимов, БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев “Тикозек” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 32-сонли оилавий поликлиниканинг филиалида бўлди. Шунингдек, Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг БМТ Тараққиёт дастури, ЮНЕСКО ва ЖССТ билан қуёш батареяларини ўрнатиш (биринчи босқич), аҳолининг нафас олиш, юрак-қон томир, гастроэнтерологик касалликлар ва репродуктив саломатлиги тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида кўнгиллиларни жалб қилиш бўйича қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилишини ўрганди.

Муҳокама якунида лойиҳаларнинг иккинчи босқичини бошлашни тезлаштириш, тематик тренинглар ташкил этиш орқали маҳаллий поликлиника ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш бўйича режалар баён қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net