Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигига инсонпарварлик юки топширди

23.12.2020 15:39

НУКУС, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Хитойдаги  элчихонаси томонидан Қорақалпоғистонга юборилган инсонпарварлик юки ўз манзилига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бугун  Нукус шаҳрида мамлакатимиз дипломатик миссияси вакиллари COVID-19га қарши курашда қўлланиладиган тиббий воситаларни республика соғлиқни сақлаш вазирлигига топширди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг раиси Қаҳрамон Сариев иштирок этди.

Қорақалпоғистон тиббиёт муассасаларининг моддий базасини яхшилашга ҳисса қўшадиган инсонпарварлик юки таркибидан кислород концентратори, ногиронлар учун аравачалар, мобиль термометрлар, N95 нафас олиш ниқоблари, бир марталик тиббий ниқоблар, “Ляньхуа” дориси сингари тиббий воситалар ўрин олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net