Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Япония телеканалида намойиш этилади

17.02.2021 11:10

ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 18 февраль куни NHK телеканали (Япония)нинг "Дунёда ажойиботлар кўп" оммабоп теледастурида Ўзбекистон туристик салоҳияти намойиш этилади. Ушбу дастур "Муҳташам ипак йўли: Ўзбекистонга эътибор" мавзуси остида эфирга узатилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига таяниб.

Мазкур теледастур, айниқса, япон аёллари орасида машҳур бўлиб, Ўзбекистон ҳақидаги лавҳаларнинг намойиш қилиниши ушбу мамлакат саёҳат ихлосмандлари орасида қизғин муҳокамага айланди.

Теледастурда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятининг намойиш қилиниши японияликлар орасида мамлакатимизни туристик йўналиш сифатида танитишга ижобий таъсир кўрсатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net