Ўзбекистоннинг СОVID-19га қарши курашига бағишланган ахборот материали БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида эълон қилинди

02.05.2020 18:46

НЬЮ-ЙОРК, 2 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси томонидан тақдим қилинган «Ўзбекистон Республикаси коронавирус (СОVID-19) пандемиясига қарши курашмоқда» мавзуидаги ахборот материали БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча расмий тилларига таржима қилинган ва ташкилотга аъзо барча давлатларга тарқатилган. Шунингдек, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий ҳужжатлар тизимига жойлаштирилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳужжатда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашишда амалга оширилаётган изчил саъй-ҳаракатлар, шу жумладан инқирознинг аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатишга оид чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилган.

Ахборот материалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан тузилган коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ҳамда 10 триллион сўмлик (1 миллиард доллар) ?нқирозга қарши курашиш жамғарма фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим этилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмий ҳужжатида Ўзбекистон пандемия шароитида қўшни давлатлар билан минтақа ва дунёда коронавирус тарқалиши хавфига қарши биргаликда курашиш бўйича фаол ҳамкорлик олиб бораётгани таъкидланган. Шу маънода, БМТ Ўзбекистон томонидан СОVID-19 пайдо бўлгандан буён Хитой, Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Озарбайжон, Венгрия ва Россияга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдамини юқори баҳолаган.

Шуниси эътиборга лойиқки, расмий ҳужжатда 2020 йил 10 апрель куни бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари видеосаммитида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича илгари сурилган қатор муҳим ташаббусларга эътибор қаратилган. Улар орасида Ўзбекистон Президенти томонидан логистика ва транспорт соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш орқали аҳолини энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон билан узлуксиз таъминлаш, чегара пунктлари орқали юкларни ташишда амалий ёрдам беришга оид ташаббуслари алоҳида қайд этилган. Шунингдек, халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш ва ихтисослашган кўп томонлама ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларнинг долзарблиги таъкидланган.

Материалда Ўзбекистоннинг дунёда ҳеч бир мамлакат пандемияга қарши якка ўзи кураша олмайди, деган нуқтаи назари, шунингдек, мамлакатнинг БМТга аъзо  барча давлатлар билан СОVID-19га қарши курашишда яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканига алоҳида урғу берилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net