Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олтин дафтар”ига киритилган наманганлик ватандошлар билан видеомулоқот бўлиб ўтди

24.01.2021 14:14

СЕУЛ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан “Олтин дафтар”га киритилган, мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган ватандошлар ҳамда Наманган вилояти ва туманлари ҳокимликлари мутассадди вакиллари ўртасида шанба куни видеконференцалоқа шаклида мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда Наманган вилояти ва шаҳри, Янгиқўрғон ва Наманган туман ҳокимликлари мутасаддилари ҳамда элчихона масъул ходимлари иштирок этди.

Корея Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган 8 нафар юртдошимиз Наманган вилоятида жами 800 минг доллардан ортиқ миқдорда тўғридан тўғри сармоя киритиш истагини билдирган. Режалаштирилаётган лойиҳалар илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда юртимизда замонавий транспорт ва логистика марказлари, озиқ-овқат саноати, маиший хизмат кўрсатиш, туризм инфраструктураси, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларнинг ривожига ҳисса қўшиш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган.

Янгиқўрғон туманида сармоядор ватандошимиз Темур Турсунбоев томонидан туризм зонасини ташкил этиш мақсадида шахсий маблағлар ҳисобидан 100 минг доллар ва 500 миллион сўм имтиёзли кредит асосида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, туристлар учун овқатланиш жойи қуриб битказилган, замонавий меҳмонхона барпо этиш ва тоғли ҳудудда жойлашган дам олиш масканига келиш йўлларини таъмирлаш ва зарур инфратузилмани яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ватандошимиз Муроджон Умаров томонидан ушбу туманда бугунги кунгача 150 минг доллар атрофида маблағ киритиш орқали чорвачилик хўжалиги мажмуаси ташкил этилди. Туман ҳокимияти томонидан лойиҳани янада кенгайтириш бўйича амалий таклифлар берилди ва сармоядор билан истиқболдаги лойиҳалар бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, онлайн-мулоқотда иштирок этган яна 6 нафар ватандош томонидан таклиф қилинган лойиҳалар амалга оширилиши бўйича фикр алмашилди.

Вилоят ҳокимлиги мутасадди ходимлари томонидан сармоядорлар учун яратилаётган имкониятлар, жумладан, янги кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш лойиҳалари ташкил этиш таклифлари берилди.

Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан “давлат - хусусий шерикчилик” тамойиллари асосида тиббиёт муассасаларини барпо этиш лойиҳалари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net