Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Буюк Британия ОАВ диққат марказида

27.01.2022 10:56

ЛОНДОН, 26 январь. /«Дунё» АА/. ?слом санъати ва маданияти масалаларини ёритадиган «Bayt Al Fann» (Буюк Британия) веб-саҳифасида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи ?бботсон билан интервью эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда икки минг йилдан зиёд давр мобайнида мамлакатимиз Марказий Осиё маданиятининг бешиги бўлиб келаётгани алоҳида қайд этилган. Софи ?бботсон Бухоро, Хива ва Самарқанддаги бой тарихга эга бўлган маҳобатли меъморий обидалар бу фикрни тасдиқлашини ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган.

Ўзбекистоннинг туризм элчиси мамлакатимиз Буюк ?пак йўлининг юраги эканлигига алоҳида урғу берган.

“Замонавий Ўзбекистондаги барча унсурлар – аҳолининг этник ва маданий таркибидан тортиб то меъморчилик услуби, тил, савдо муносабатлари, миллий ошхонагача ?пак йўлида яралган иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ягона занжири маҳсули ҳисобланади”, дейди у.

Шунингдек, Софи ?бботсон Ўзбекистоннинг турли даврларга оид бўлган бой археология мероси ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳам атрофлича ўртоқлашган.

Суҳбатда ўзбек халқ амалий санъати усталарининг ишхоналарида ўтириб, ҳунармандларнинг буюм тўқиши, чизиши ёки қирқишини кузатиш, кеч маҳалда дойра, най ёки рубоб сингари ўзбек миллий мусиқа асбобларидан тараладиган наволарни тинглаш кишига алоҳида ҳузур бағишлашини таъкидлаган.

Мазкур суҳбатда мамлакатимизда “?пак йўли” адабий фестивали, ҳунармандчилик фестивали, “Шарқ тароналари” мусиқа анжумани сингари қатор халқаро тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинаётгани ҳам қаламга олинган.

Шунингдек, Софи ?бботсон Ўзбекистонда туризм жабҳаси шитоб билан ривожланаётганини алоҳида таъкидлар экан, 2023 йили Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг анжумани Самарқанд шаҳрида ўтказилишини ҳам ўқувчиларга маълум қилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net