Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси тайинланди

01.06.2020 13:15

ТОШКЕНТ, 1 июнь. /«Дунё» АА/. 2020 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Хуршид Мирзоҳидов Бишкек шаҳрига етиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хуршид Мирзоҳидов бунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Аввал мамлакатимизнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаган Комил Рашидов 2019 йил 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net