Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган юртдошларимизга мурожаат қилди

30.03.2020 20:47

Б?ШКЕК, 30 март. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда. Хусусан, республика махсус комиссияси томонидан 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилишини ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилиши маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси маълум қилишича, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг 2020 йил 28 мартдаги қарорига мувофиқ, мамлакат ҳудудида бўлиб турган хорижий давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар виза ёки бошқа чиқиш ҳужжатларини расмийлаштирмасдан туриб (мамлакатда бўлиш муддатлари тугаган бўлса ҳам), жорий йилнинг 1 май кунига қадар ўз ватанларига қайтишлари мумкинлиги белгиланган.

Айни кунларда Бишкекдаги элчихонамиз ватандошларимиз билан телефон ва интернет орқали доимий алоқада бўлиб турибди. “Telegram”, “WatsApp” сингари мессенжерлар ёрдамида жорий ҳолат ҳақидаги долзарб ахборот ва маълумотлар мунтазам эълон қилиб борилмоқда. Зарурат туғилганда фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилиб, Қирғизистонда жорий қилинган фавқулодда вазият ва комендант соати тартибига амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон – Қирғизистон чегара ҳудудида бўлиб турган ва моддий жиҳатдан қийинчиликка дуч келган фуқароларимизга Қирғизистондаги Ўзбек миллий маданий маркази, унинг Ўш шаҳридаги бўлинмаси жамоаси, шунингдек, ўзбек ҳамжамияти фаоллари ва қирғизистонлик ишбилармон доиралар томонидан ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу қардош ўзбек ва қирғиз халқларининг оғир кунда бир-бирига елкадош бўлишдек эзгу қадриятларга содиқ эканига далилдир.

Элчихона қошида Тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ватанга қайтиш истагини билдирган ҳамда кўмакка муҳтож Ўзбекистон фуқаролари рўйхати шакллантириб борилмоқда.

Айни пайтда дипломатик ваколатхона юртдошларимизни Ўзбекистондаги вазиятни тўғри баҳолаб, Қирғизистоннинг жанубий вилоятларидаги чегара-назорат пунктлари олдида тўпланиш орқали вазиятни чигаллаштиришдан сақланиш, Бишкек шаҳридан чартер рейсларнинг ташкил қилинишини кутишда сабрли бўлишни сўраб қолади. ?жтимоий тармоқларда чалғитувчи, асоссиз ва саросима уйғотувчи хабарларни тарқатмасликка чақиради.

Шунингдек, Қирғизистонда бўлиб турган ватандошлар ўртасида касалликка чалиниш ҳолати кузатилганда даволаш жараёнини мониторинг қилиш, консуллик-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш мақсадида зудлик билан элчихонада ташкил этилган Тезкор штабга хабар бериш сўралади.

Тезкор штаб билан боғланиш учун телефон рақамлар:

Штаб раҳбари – Абдуяминов Улуғбек Абдунабиевич,

Штаб раҳбари ўринбосарлари – Амонов Нодирхон Алихонович (консул) ва Саидов Павел Анатольевич.

Тел.: +996 31 2986295, +996 31 2986296,

+996 55 5700123 (“Telegram”, “WatsApp”), e.mail: uzbembish@elcat.kg.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net