«Ўзбекистоннинг маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори» IV Халқаро конгресси ўз ишини бошлади

15.12.2020 11:12

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори» IV халқаро конгресси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Пойтахтимиздаги Ёшлар саройида бўлиб ўтаётган  анжуманнинг очилиш маросимида расмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, таниқли олимлар ва тадқиқотчилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этмоқда.

Маросимдан мамлакатимиз маданий меросининг аҳамияти ва буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақидаги чиқишлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 15-18 декабрь кунлари Бутунжаҳон Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш жамияти кўмагида анъанавий Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори» халқаро конгресси ўтказилмоқда.

IV  халқаро конгресс ишида 300 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий олимлар, давлат, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

Тўрт кун давом этадиган «Ўзбекистоннинг маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори» IV халқаро конгрессида хорижий олимлар Ўзбекистон маданий мероси ҳақидаги ўз қарашларини ифода этади. Шунингдек, маданий мерос ҳафталигидан илмий тақдимотлардан ташқари қизиқарли ва хилма-хил дастурлар ўрин олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net