Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида IT-соҳаси бўйича онлайн-конференция ўтказилди

24.01.2021 14:13

СЕУЛ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ва Ўзбекистон Ёшлари умумжахон ассоцияциясининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида шанба куни Жанубий Кореянинг IT-соҳасидаги ютуқлари ва уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари мавзусига бағишланган онлайн-конференция ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Анжуманда Тошкент шаҳридаги ?нха университети, Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси вакиллари, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда ушбу мавзуга қизиқиш билдирган ватандошлар қатнашди.

Онлайн-мулоқотда Жанубий Кореянинг IT-соҳасидаги етакчи компанияларидан бири - “Data Streams”да фаолият юритадиган юртдошимиз Хуршиджон Худойбердиев соҳага оид тақдимот ўтказди ҳамда Ўзбекистон шароитида қўллаш имконияти бўлган тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир иштирокчилари томонидан тушган барча саволларга жавоблар берилди. Шу жумладан, Ўзбекистонда IT-соҳасини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди, мазкур йўналишни янада ривожлантириш учун Жанубий Корея тажрибасини кенг қўллаш, мазкур мамлакатда таҳсил олаётган ёки меҳнат қилаётган ватандошларимиз салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича фикрлар ўртага ташланди.

Бундай форматдаги онлайн-мулоқотларга қизиқиш катталигини эътиборга олиб, уларни мунтазам равишда ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net