Ўзбекистоннинг Франция, ?спания ва Буюк Британияда бўлиб турган ёки мазкур давлатларга боришни режалаштираётган фуқаролари диққатига

15.03.2020 10:33

Дунёда CОВ?Д-19 коронавируси билан боғлиқ ҳолатнинг оғирлашиши, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемиянинг эълон қилиниши муносабати билан ва унинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарор қилди:

- 2020-йилнинг 14-мартидан бошлаб Ўзбекистон билан Францийа, ?спания ва Буюк Британия ўртасидаги барча авиақатновларни тўхтатиш;

- Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, ?талия Республикаси, Эрон ?слом Республикаси, Францийа Республикаси ва ?спания Қироллиги фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига барча турдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келишини вақтинча тўхтатиш;

- охирги 14 кун ичида юқорида қайд этилган мамлакатларга борган барча хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига киришини вақтинча тўхтатиш.

Ушбу чеклов чоралари дипломатик ва хизмат паспорти эгаларига, сўнгги 14 кун ичида юқорида қайд этилган мамлакатларда бўлмаган бошқа чет эл давлатларининг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб Т?В ватандошларимиздан фавқулодда зарурат бўлмаса, Францийа, ?спания ва Буюк Британияга вақтинча бормай туришларини тавсия қилади ва ушбу давлатлар ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда қуйидаги Элчихоналаримизга мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади:

- Париж шаҳридаги Элчихона ?шчи гуруҳи:

Фуркат Кадиров, Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи, +33187866491

Хамиджон Хошимов, Консул, биринчи котиб, +33153300355

Шавкат Тошев, Учинчи котиб, +33153300354

Сардор Салимов, Атташе, +33187866490

Отабек Унгбаев, “Узбекистан Аирwайс” АЖнинг Париж шаҳридаги вакили,+33145224550

- Мадрид шаҳридаги Элчихона:
+34 91 3101639

- Лондон шаҳридаги Элчихона:
+44 (0) 207 2297679, +44 207-2297679.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net