Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчилари Европа парламенти депутатлари билан музокаралар ўтказди

22.05.2020 13:44

БРЮССЕЛЬ, 22 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия, Германия, ?спания, ?талия, Латвия ва Польшадаги Фавқулодда ва мухтор элчилари Европа парламентидаги Социалистлар ва демократларнинг прогрессив альянси фракцияси вакиллари билан видеоконференция шаклида мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу  альянс йирик сиёсий гуруҳларидан бири бўлиб, Европанинг 25 мамлакатида социалистлар ва демократлар партияларини бирлаштиради. 1999 йилги сайловлардан олдин мазкур сиёсий гуруҳ Европа парламентида энг кўп ўринга эга бўлган. Айни пайтда эса парламентдаги 705 ўриндан 147 мандатга эга бўлиб, иккинчи ўринда қайд этилади.

Тадбирларда Ўзбекистон билан Европа ?ттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон – Европа ҳамкорлигининг изчил ривожланиб бораётганини таъкидладилар. Сўнгги йилларда икки томонлама шерикликда эришилган ижобий силжиш дўстона характерга эга экани қайд этилди. Хусусан, жорий йилнинг ўзида юқори даражадаги қатор учрашувлар бўлиб ўтди.

Шунингдек, мулоқот давомида Европарламент аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатаётганликларини билдирдилар.

Хусусан, президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг конструктив минтақавий сиёсати юқори баҳоланди. Таъкидланишича, давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан Марказий Осиёда янги сиёсий муҳит шаклланиб,  минтақа мамлакатлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун қулай шароит яратилган.

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши республика раҳбарияти томонидан кўрилаётган қатъий ва самарали чоралар ҳам алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон пандемияга қарши курашда чет давлатларга, шу жумладан Европа ?ттифоқи аъзоси — Венгрияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатгани олқишланди.

Ўз навбатида, Европарламент аъзолари Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган табиий офатлар муносабати билан Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

Веб-тадбирда Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш бўйича имкониятлар мавжудлиги айтиб ўтилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни муддатидан аввал имзолаш ташаббуси муҳокама этилди. Томонлар  мамлакатлар манфаатларига хизмат қиладиган ушбу кенг қамровли ҳужжатни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқлашди.

Европа томони, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши ва «GPS+» умумий имтиёзлар тизимидан фойда олувчи мамлакат мақомига эга бўлиш истагини қўллаб-қувватлади. Улар мазкур жараёнлар жорий йилда якунига етишига умид билдирди.

Учрашув якунида Брюсселда ўтказилиши белгиланган қўшма тадбирлар, шу жумладан узоқ муддатли алоқа режалари бўйича келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net