Ўзбекистоннинг ЕО?? доирасидаги жараёнларга қўшилиши олдинга қўйилган дадил қадам – россиялик мутахассислар

12.05.2020 16:42

МОСКВА, 12 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕО??) кузатувчи давлат сифатида қўшилишининг тасдиқланиши Россия ижтимоий-сиёсий ва эксперт доиралари ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ф.Мухаметшин, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгашининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари:

– Ушбу қарорни тўла маъқуллайман. Таъкидлаш жоиз, илгари республика кўп томонлама тузилмаларда иштирок этишдан узоқлашган, икки томонлама муносабатларга ҳам жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиб келарди. Ўзбекистоннинг ушбу ташкилот фаолиятидаги иштироки савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятлар яратади. Божхона ва солиқ соҳасида ўзаро манфаатли шароитларни яратиш имконияти ортади. Мамлакат кузатувчи сифатида ЕО?? доирасидаги ҳамкорликнинг мақбул ва ўзаро манфаатли механизмларини танлаши, муҳим кўп томонлама шартномалар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин.

Молдованинг  Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи давлат сифатидаги ижобий тажрибасини эслатиб ўтишни истардим. Ушбу мамлакат энг илғор тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, ЕО?? доирасида қабул қилинган қатор кўп томонлама шартномаларга қўшилишга тайёрлигини билдирмоқда.

В.Перская, Россия Ҳукумати қошидаги Молия университетининг Халқаро иқтисодий алоқаларни тадқиқ қилиш институти директори:

– Ўзбекистоннинг бу қадамини юқори баҳолайман, чунки Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида, биринчи навбатда, ўзаро рақобатбардошликни оширишга чақирилади. Ўзбекистоннинг ЕО??да кузатувчи давлат сифатида иштирок этиши мамлакат салоҳиятини оширади. Қайд этиш керак, ЕО?? сиёсий бирлашма эмас, балки миллий, ўзига хос сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий суверенитетини сақлаб қолган давлатлар ҳамжамиятидир. Бу давлатлар миллий манфаатларига асосланган ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.

Табиийки, ушбу босқичда ташкилотни янада кенгайтириш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ўзбекистон фақат кузатувчи мақомига эга. Бу мамлакатга ўз тизимини, шу жумладан ҳуқуқий шарт-шароитларини ЕО??га мослаштириш, уйғунлаштиришни ўрганиш имконини беради. Шунингдек, Ўзбекистонга (Европа ?ттифоқи доирасида) миграция сиёсатини мувофиқлаштиришда қулайлик туғилди.

Жумладан, Ўзбекистон учун маҳсулотни сотиш бозори сезиларли даражада кенгаяди, икки томонлама келишув асосида Россия бозорига кириш мумкин бўлади. Мувофиқлаштирилган божхона тарифи эса экспорт учун режалаштирилган маҳсулотларни етказиб беришни йўлга қўйиш, миллий иқтисодиётни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Яна бир муҳим жиҳат – бу энергия масаласидир. Маълумки, Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона энергия тизимини қайта тиклаш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида эса 2025 йил 1 январдан бошлаб ягона энергия бозори очилади.

Менимча, Ўзбекистоннинг ЕО?? доирасидаги жараёнларга қўшилиши ишга солинмаган салоҳиятдан унумли фойдаланишга йўл очади.

А.Воробёв, Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти тадқиқотчиси:

– Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон – Россия муносабатларига ижобий таъсир қилади. Тўғри, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида сиёсий мулоқотлар, иқтисодий алоқалар ва маданий-гуманитар алмашувларни ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришилди. Бугун эса ривожланиш учун янги йўлларни очиш зарурати бор. Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги шериклик ўзаро муносабатларда янги уфқлар очади.

Дунё коронавирус пандемияси келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий инқироз ёқасида турибди. Ҳозирги шароитда, айниқса, машинасозлик ва тўқимачилик каби соҳаларда экспорт ҳажмини ошириш, инвестициялар оқимини кўпайтириш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтириш учун янги қадамлар талаб этилади.

Умуман олганда, Ўзбекистоннинг ташкилотда кузатувчи мақомини олиш қарори мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларига, унинг ички ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net