Ўзбекистоннинг бой маънавий-маданий мероси Малайзия матбуоти нигоҳида

03.06.2021 17:09

КУАЛА-ЛУМПУР3 июнь. /«Дунё» АА/Малайзиянинг «Astro Awani» электрон нашри саҳифасида Ўзбекистон билан ташкил этилган қўшма маданий лойиҳа – «Bukhari: Islamic Art Exhibition» ислом санъати виртуал кўргазмасига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Таъкидлаш жоиз, “Astro Awani” янгиликлар канали 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, халқаро тадбирлар, жумладан, Малайзия ва хорижий мамлакатларнинг сиёсий, маданий ва ижтимоий ҳаётини ёритувчи нуфузли ахборот манбаи ҳисобланади. 9 миллиондан ортиқ адиторияга эга. «Reuters Institute Digital News Report» маълумотига кўра, «Astro Awani» Малайзиянинг “энг ишончли” ахборот манбаларидан бири сифатида эътироф этилган.

Виртуал кўргазма мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида ?мом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ўзбекистон), Малайзия миллий университетининг ?слом цивилизацияси институти, «Dacore IT» компанияси ва Лестер университети (Буюк Британия) томонидан ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон, Малайзия, Австралия, Германия, ?ндонезия, Таиланд, Туркия ва Буюк Британиядан 120 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.

Тадбир Facebook ижтимоий тармоғида 800 минг нафарга яқин томошабинга эга бўлган ҳамкор ташкилотларнинг аккаунтлари орқали ҳам реал вақт режимида намойиш этилди.

?слом санъати кўргазмасида ?мом Бухорийнинг бой илмий-манавий меросига ҳурмат билдириш учун бадиий ижоднинг турли шаклларидан фойдаланилди. Кўргазмани ташкил этишдан кўзланган мақсад ?мом Бухорий олиб борган изланишларнинг натижаси ўлароқ исломнинг тинчлик ва донолик дини сифатида умуминсоний қадриятларга асосланган ғояларини жаҳон жамоатчилигига етказишдан иборат бўлди. Виртуал кўргазмада ?мом Бухорий тўпламида тақдим етилган ҳадислардан илҳомланиб битилган замонавий санъат вакилларининг турли асарлари ўрин олган.

Яқин келажакда Малайзия миллий университети ?слом цивилизацияси институти ва Ўзбекистон илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида янада кўпроқ қўшма лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда, деб ёзади «Astro Awani» нашри.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net