Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида коронавирус инфекцияси қайд этилди

24.09.2020 16:39

ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 24 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 минг 667 (+220) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янги касалланганларнинг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафари Бухоро ва Жиззах вилоятларида, 12 нафари Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Айни пайтда мамлакатимизда 49 минг 832 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 3 минг 390 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net