Ўзбекистонлик ёш режиссёр томондан суратга олинган фильм Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивалида иккита мукофотни қўлга к

22.12.2021 13:59

ТОШКЕНТ, 22 декабрь. /«Дунё» АА/. 17-22 декабрь кунлари Москва шаҳрида «Москва премьераси» III Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ахборот хизматидан маълум қилинишича, фестивалнинг танлов дастурида режиссёр Данте Рустав томонидан суратга олинган «Босқин» ва Шерзод Назаровнинг «?пак йўлида» қисқа метражли фильмлари намойиш этилди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистонлик ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг «?пак йўлида» фильми «Москва премьераси» Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивалининг иккита совринига эга бўлди. Хусусан, «?пак йўлида» қисқа метражли фильми Россия киноклублари федерацияси ҳакамлар ҳайъати томонидан танловнинг «Концептуал нигоҳ учун» махсус мукофотига ва энг яхши қисқа метражли фильм учун топшириладиган «Нозик дид билан баён этилган ҳикоя учун» мукофотига лойиқ топилди.

Эслатиб ўтамиз, қайта тикланган «?пак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган «Кино 5 кунда» танловида ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг «?пак йўлида» фильми бош мукофотни қўлга киритган эди. Данте Руставнинг «Босқин» қисқа метражли фильми эса Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган «Baiqonyr» VI Халқаро фестивалининг ҳакамлар ҳайъати махсус мукофотига сазовор бўлган. 

Маълумот ўрнида, Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари фестивали 2003 йилдан буён ўтказиб келинади. 2019 йилда форум халқаро мақомга эга бўлган. Фестиваль доирасида бир нечта гала-премьера ва танловдан ташқари дастурлар ҳам бўлиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net