Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига микрокредитлар берилади

16.09.2020 10:09

ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, меҳнат муҳожирларини қўллаб қувватлашга қаратилган янги тизим жорий этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу тизимнинг асосий йўналишларидан бири - бу Ўзбекистон фуқароларига чет элга ишлашга боришдан олдин касб-ҳунар ўргатиш, чет тилини ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, халқаро миқёсда тан олинган, касб малакасини тасдиқловчи сертификатлар бериш тизимини жорий этишдир.

Ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига умумий раҳбарликни амалга оширади.

Ҳудудий филиаллар раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёрдамчилари ҳисобланади. Ҳудудий филиаллар хорижий иш берувчилар билан шартномалар тузади ҳамда фуқароларни чет элга жўнатади.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январгача қуйидагилар яратилади:

- Тошкент шаҳридаги “?шга марҳамат” мономаркази асосида “Япон тили ва касб малакаси” тест маркази;

- Фарғона шаҳридаги “?шга марҳамат” мономаркази асосида пайвандчилар мактаби;

- Гулистон шаҳридаги “?шга марҳамат” мономаркази асосида ишчиларни тайёрлаш учун ўқув маркази;

- давлат-хусусий шериклик асосида “?Т-мактаб” ўқув марказлари, Наманган вилоятининг касб-ҳунар таълими муассасалари асосида чет тилларни ўқитиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида касбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

- “?жтимоий муҳофазанинг ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оиланинг аъзоси сифатида тан олинган ва вақтинча меҳнат миграцияси учун ташкил этилган меҳнат миграцияси орқали чет элга вақтинчалик ишлаш учун кетаётган шахсларга микрокредитлар бериш тартиби жорий этилади;

- чет элда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун бир йил муддатга 10 миллион сўмгача бўлган миқдорда микрокредитлар берилади;

- Марказий банкнинг базавий ставкасидан ошиб кетган, лекин базавий ставкадан 1,5 баравар кўп бўлмаган микрокредит ставкасининг бир қисми қоплаб берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net