«Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри.Том 1» китоби Қозиғистон собиқ муфтийсига тақдим этилди

19.04.2021 11:02

ОЛМА-ОТА, 19 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг Олма-отадаги Бош консулхонаси томонидан Р.Сулейменов номидаги Шарқшунослик институти маслаҳатчиси, Қозоғистон собиқ муфтийси шайх Абсаттор ҳожи Дербисали билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Абсаттор ҳожи Дербисалига Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги мамлакатимизга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан нашр этилган «Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри.Том 1» китоби тақдим этилди.

Суҳбат давомида  илм-фан соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган шарқшунослик институтлари ўртасида академик алмашинувлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

?кки қардош мамлакат кутубхона ва фондларида сақланаётган  аждодларимизга оид қўлёзма асарларни ўрганиш бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net