Ўзбекистонга келган сайёҳлар қанча пул сарфлайди?

18.04.2022 15:34

ТОШКЕНТ,  18  апрель.  /«Дунё»  АА/.  Ўзбекистон Туризм  ва  маданий  мерос  вазирлиги  мамлакатимизга  келаётган  сайёҳларнинг  сарфлаган  маблағлари  бўйича  маълумот берди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик  томонидан  тақдим  этилган  статистик  маълумотга  кўра,  узоқ  хориж  давлатларидан  келган  сайёҳлар  саёҳат давомида ўртача  709,4  доллар  сарфлайди. МДҲ  мамлакатлари,  хусусан, Россия, Беларусь, Арманистон, Украинадан  келган  сайёҳларнинг ўртача  харажатлари  635  долларни  ташкил  этади. 

Қозоғистонлик  сайёҳлар  ҳар  бир  саёҳатга  158,3  доллар,  туркманистонликлар 104,6  доллар,  қирғизистонликлар 99,3 доллар, Тожикистондан келган меҳмонлар  60,4  доллар  сарфлайди. Бу ушбу  мамлакатлардан  келган  туристларнинг  Ўзбекистонда  қисқа  муддат  давомида бўлиши билан боғлиқ.

 Миллий  авиаташувчи  томонидан  авиақатновлар  жуғрофиясини  кенгайтириш  ва  хорижий  лоукостер  авиакомпанияларни  жалб  этиш,  авиачипталар таннархини оптималлаштириш, хизмат кўрсатиш  харажатларини  пасайтириш  Ўзбекистонда  туризм  соҳасини  тез  тиклашга   ва  сайёҳлар  сонини  6,7  миллионгача  етказиш  имконини  беради, - дейилади манбада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net