Ўзбекистонга июнь ойида хориждан ярим миллионга яқин сайёҳ келди, шундан 80 фоизидан ортиғи қўшни давлатлар фуқароларидир

20.07.2022 15:39

ТОШКЕНТ, 19 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонга жорий йил июнь ойида чет элдан қарийб 495 минг нафар сайёҳ келган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 307 минг 146 нафарга ёки деярли 3 баробарга кўпдир.

?юнь ойида қўшни давлатларидан жами 414 минг 763 нафар сайёҳларнинг ташрифи кузатилди. Хусусан, Қозоғистондан 178 минг 118 нафар, Қирғизистондан 123 минг 290 нафар, Тожикистондан эса 113 минг 216 нафар турист келган.

Шунингдек, МДҲ давлатларидан жами 56 минг 547 нафар сайёҳ юртимизда бўлган. Шундан, Россиядан 53 минг 421 нафар, Озарбайжондан 1 минг 227 нафар турист Ўзбекистонга саёҳат қилган.

Ушбу даврда мамлакатимизга узоқ хориж давлатларидан 22 минг 578 нафар турист меҳмон бўлди. Жумладан, уларнинг 1 минг 504 нафари АҚШ, 1 минг 495 нафари Германия, 1 минг 477 нафари Ҳиндистон, 1 минг 685 нафари Жанубий Корея, 7 минг 308 нафари эса Туркиядан келган туристлардир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net